30 йилдан сўнг: Озода Нурсаидова ота ҳақида яна куйлади

30 йилдан сўнг: Озода Нурсаидова ота ҳақида яна куйлади

Озода Нурсаидова билан ўтказилган суҳбат давомида унга қизиқарли савол йўлланди: “Ўтган йили концертингизда ота ҳақида қўшиқ айтишга ҳали тайёр эмаслигингизни айтгандингиз. Бу йил ота ҳақида қўшиқ кутиш мумкинми?”

Хонанда ушбу саволга самимий жавоб бериб, отага бағишланган қўшиқлар унинг ижодида жуда кам учрашини таъкидлади:

“Мен ота ҳақида жуда кам қўшиқ айтганман. 1995 йилларда, санъатга эндигина кириб келган пайтларимда ижро этганман. Мана, орадан қарийб 30 йил ўтибди. Худо хоҳласа, концертимда албатта ота ҳақида қўшиқ айтаман,” — деди санъаткор.

Орадан вақт ўтиб, хонанда ўз ваъдасида турди. Бу йилги концерт дастурида у мухлислари учун ота ҳақида ҳам қўшиқ ижро этмоқда. Ушбу қўшиқ айниқса тингловчилар қалбидан чуқур жой олиб, концертга ўзгача ҳиссиёт ва самимият бағишламоқда.

Мухлислар эса хонанданинг бу чиқишини илиқ кутиб олиб, узоқ йиллик танаффусдан сўнг янграган ушбу қўшиқни алоҳида эътироф этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.