Вазир Озодбек Назарбеков "Автомобилсиз кун" акциясида иштирок этди

Вазир Озодбек Назарбеков "Автомобилсиз кун" акциясида иштирок этди

Ўзбекистонда экологияни яхшилаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ташаббуслар изчил давом этмоқда. Хусусан, “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий этилган “Автомобилсиз кун” акцияси тобора кенг қулоч ёймоқда.

Мазкур ташаббусга кўра, 2026 йил 25 мартдаги Президент фармони асосида 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, шунингдек, махсус ҳафталик тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Ушбу лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

25 май куни маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этди. У вазирлик жамоаси билан биргаликда автомобиллардан фойдаланмасдан, ташаббусни амалда қўллаб-қувватлади.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай акциялар транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар миқдорини камайтириш, аҳоли саломатлигини асраш ҳамда экологик маданиятни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, бу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

“Автомобилсиз кун” ташаббуси нафақат расмийлар, балки кенг жамоатчилик томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.