Восточний космодромидан учирилган Союз-2.1б ракетаси парчалари топилди

Ёқутистоннинг Вилюй туманида 2025-йил декабрь ойида Восточний космодромидан учирилган Soyuz-2.1b ракета-ташувчисининг бўлакларини эвакуация қилиш ишлари якунланди. Бу ҳақда минтақавий қутқарув хизмати расмий маълумот берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қутқарув гуруҳи вакилларининг сўзларига кўра, ҳудуддан жами 3,5 тоннага яқин ракета элементлари олиб чиқилган. Барча қидирув ва ташиш ишлари тасдиқланган регламентга мувофиқ, экологлар ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида амалга оширилди.
Мутахассислар ракета парчалари тушган ҳудуддан тупроқ ва ҳаво намуналарини олишди. Дастлабки таҳлилларга кўра, барча кўрсаткичлар белгиланган экологик меъёрларга жавоб беради ва атроф-муҳитга зарар етмаган.
Топилган бўлаклар Вилюйск шаҳрига етказилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилди. Режага кўра, ушбу қисмлар кейинчалик қайта ишлаш ёки утилизация қилиш учун Восточний космодромига қайтариб юборилади.
Эслатиб ўтамиз, Soyuz-2.1b ракетаси 2025-йил 28-декабрь куни парвоз қилган эди. Мазкур миссия доирасида орбитага “Аист-2Т” сунъий йўлдоши ва яна 50 та кичик аппаратлар муваффақиятли олиб чиқилган эди.













