“Шрек” 25 ёшда: болалик қаҳрамони яна эътиборда

“Шрек” 25 ёшда: болалик қаҳрамони яна эътиборда

Кўпчиликнинг севимли мультфильмлари қаторидан жой олган “Шрек” бу йил 25 ёшни қарши олди. 2001 йилда экранларга чиққан анимацион фильмга шу номдаги болалар китоби асос бўлган.

Мультфильмнинг муваффақиятидан сўнг унинг 2004, 2007 ва 2010 йилларда 2-, 3- ва 4-қисмлари ҳам томошабинларга тақдим этилди ҳамда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Эндиликда эса мухлислар “Шрек 5” премерасини кутмоқда – фильм 2027 йил ёзида экранларга чиқиши режалаштирилган.

“Шрек” нафақат қаҳрамонлар ва кулгили ҳазиллари билан томошабинлар қалбидан жой олган, балки муҳим ҳаётий сабоқлари билан ҳам ажралиб туради. Мультфильм орқали ташқи кўриниш инсонни тўлиқ ифодаламаслиги, ҳақиқий бахт пул ва ҳокимиятда эмаслиги, ҳеч ким бировнинг стандартларига тўғри келишга мажбурмаслиги ҳамда чин дўстлар ҳар қандай вазиятда ёнингизда бўлиши ҳақидаги ғоялар илгари сурилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.