Аббосбек Файзуллаев фотиҳа тўйи тасвирлари интернетда тарқалди (видео)

Аббосбек Файзуллаев фотиҳа тўйи тасвирлари интернетда тарқалди (видео)

Ўзбекистон терма жамоаси ва Европада фаолият олиб бораётган футболчи Аббосбек Файзуллаев шахсий ҳаётида муҳим босқичга ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Маълумотларга кўра, футболчи бўйдоқлик билан хайрлашиш арафасида турибди.

Интернетда унинг фотиҳа тўйидан олинган лавҳалар ва видеолар тарқалиб, мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Тасвирларда оила аъзолари ва яқин дўстлар иштирок этган самимий маросим акс этган бўлиб, тадбир илиқ ва байрамона муҳитда ўтгани сезилади.

Тадбирда иштирок этган хонанда Наргиз ҳам маросимдан олинган айрим видеоларни ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида бўлишиб, мухлисларга янада кўпроқ маълумот етиб боришига сабаб бўлди.

Ҳозирча Аббосбек Файзуллаевнинг ўзи ушбу хабарлар юзасидан расмий изоҳ бермаган. Шунга қарамай, интернетда тарқалган сурат ва видеолар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари футболчини самимий табриклаб, унга келгуси оилавий ҳаётида бахт, тотувлик ва муваффақиятлар тилашмоқда.

Аввалроқ, 2025 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Башакшеҳир” футбол клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев оила қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.