Юлдуз Усмонова хонадонида Ҳайитга тайёргарлик қизғин кечмоқда

Юлдуз Усмонова хонадонида Ҳайитга тайёргарлик қизғин кечмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисткаси Юлдуз Усмонова иштирокидаги янги видеолар кенг тарқалди. Уларда хонанда Қурбон ҳайити муносабати билан ўз хонадонида байрамга тайёргарлик кўраётгани акс этган.

Кадрларда Юлдуз Усмонованинг ошхонада турли хил таомлар тайёрлаётгани, айниқса миллий ширинлик ва пишириқлар устида ишлаётгани кўрилади. Унинг бу жараёндаги самимий кайфияти ва оддийликка хос ҳаракатлари мухлисларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

Юлдуз Усмонова хонадонида Ҳайитга тайёргарлик қизғин кечмоқда

Видеолар тез орада интернетда оммалашиб, фойдаланувчилар томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Кўпчилик хонанданинг нафақат саҳнада, балки уй шароитида ҳам моҳир ва эпчил эканини таъкидлаб, унинг ошпазлик маҳоратини юқори баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.