Концертда репер мухлислар устига кутилмаганда сакради

Катманду шаҳрида бўлиб ўтган “19-Durbar Marg Street Festival” доирасида қизиқарли воқеа юз берди. Таниқли непалалик репер ST Man концерт давомида кутилмаган ҳаракатни амалга оширди.
Мусиқий дастурнинг энг қизғин нуқтасида санъаткор саҳнадан тўғридан-тўғри минглаб томошабинлар устига сакради. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
Кейинчалик ижрочи ушбу лаҳзани ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, буни фаолиятидаги “энг ақлдан оздирар саҳна сакраши” деб атади. Ушбу бепул очиқ осмон остидаги фестивалга 50 мингдан ортиқ томошабин йиғилган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













