"Канн” фестивалининг қизил гиламчасида 64 ёшли хоним барчани ҳайратда қолдирди

Францияда ўтказиладиган дунёга машҳур “Канн” кинофестивали ҳар йили нафақат кино санъати, балки юлдузларнинг кутилмаган ва ноодатий чиқишлари билан ҳам жамоатчилик эътиборини тортади. Бу сафар фестивал қизил гиламида содир бўлган ҳолат ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеоларда акс этган аёл — Каролин Шойфеле бўлиб, у дунёга машҳур “Chopard” заргарлик брендининг ҳамраиси ва “Канн” фестивалининг энг нуфузли мукофоти саналадиган “Олтин пальма новдаси” ҳайкалчаси дизайнери ҳисобланади.
64 ёшли тадбиркор ва санъат ҳомийси қизил гилам устида балериналардек оёқ учида туриб, енгил ва нафис ҳаракатлар билан рақсга тушгани томошабинлар эътиборини тортди. Унинг бу чиқиши нафақат профессионал саҳна одобига, балки юқори жисмоний тайёргарликка ҳам эга эканини кўрсатди.
Ушбу ноодатий лаҳзалар фестивал меҳмонлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди. Кўпчилик унинг энергияси ва ўзини эркин ифода этиш услубини юқори баҳоламоқда.
Маълумот учун, Каролин Шойфеле ва унинг оиласининг умумий бойлиги халқаро нашрлар, жумладан Форбес ва Швейцариянинг нуфузли “Билан” журнали маълумотларига кўра, тахминан 1,5 миллиарддан 2,5 миллиард долларгача баҳоланади. Бу эса уни дунёнинг энг нуфузли ва бой аёлларидан бирига айлантиради.













