Жеки Чан ва Сильвестр Сталлоне биргаликда фильмда суратга тушадилар

Жеки Чан ва Сильвестр Сталлоне биргаликда фильмда суратга тушадилар
Машҳур актёрлар Жеки Чан и Сильвестр Сталлоне махсус вазифаларни бажарувчи отрядларнинг собиқ жангчилари ҳақидаги \"Экс-Бағдод\" фильмида биргаликда суратга тушадилар. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Фильмга \"Need for Speed: Тезлик чанқоғи\" фильмини суратга олган Скотт Во режиссёрлик қилади. Айни вақтда у билан музокаралар олиб борилмоқда.

Фильм бюджети 80 млн долларга баҳоланмоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, ушбу қиймат Хитой киносаноати учун энг йирикларидан бири ҳисобланади.

Фильмнинг бош қаҳрамонлари собиқ махсус жангчилар бўлиб, улар Бағдодда бир гуруҳ фуқароларни хавфли ҳудуддан хавфсиз ҳудудга кузатиб қўйишлари керак бўлади.

Лойиҳа халқаро аудиторияга мўлжалланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.