Журналистлар ижодий уюшмаси Ёзувчилар уюшмаси биносига кўчирилади

Аввал хабар берилганидек, Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди. Тадбирда миллий таниқли маданият намояндалари, атоқли шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этди.
Учрашув чоғида давлат раҳбари айни пайтда Журналистлар ижодий уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва моддий-техник базасини кучайтириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланаётганлигини маълум қилди. Ушбу ҳужжатда Уюшманинг молиявий манбаларини аниқлаш, вилоят бўлимларининг моддий-техник базасини кучайтириш, Уюшма ходимларининг меҳнат шароитини яхшилаш каби масалалар ўзининг амалий ифодасини топади.
Таъкидланишича, қарорда Ёзувчилар уюшмаси йил охирига қадар янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан унинг идорасини Журналистлар ижодий уюшмасига бериш кўзда тутилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Учрашув чоғида давлат раҳбари айни пайтда Журналистлар ижодий уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва моддий-техник базасини кучайтириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланаётганлигини маълум қилди. Ушбу ҳужжатда Уюшманинг молиявий манбаларини аниқлаш, вилоят бўлимларининг моддий-техник базасини кучайтириш, Уюшма ходимларининг меҳнат шароитини яхшилаш каби масалалар ўзининг амалий ифодасини топади.
Таъкидланишича, қарорда Ёзувчилар уюшмаси йил охирига қадар янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан унинг идорасини Журналистлар ижодий уюшмасига бериш кўзда тутилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













