Максим Галкин Алла Пугачёванинг «табиий» суратини жойлади, у баҳсларга сабаб бўлди

Максим Галкин Алла Пугачёванинг «табиий» суратини жойлади, у баҳсларга сабаб бўлди
Instagram фойдаланувчилари россиялик эстрада артисти Максим Галкин томонидан эълон қилинган ўз рафиқаси — 69 ёшли СССР халқ артисти Алла Пугачёванинг фотосуратини қизғин муҳокама қилмоқда, деб ёзади «Дарё».

Галкиннинг ўзи суратда ҳеч қандай фильтрлардан ва фотошоплардан фойдаланмаганини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, у Пугачёвани ҳар куни шундай табиий ҳолатда кўради ва шу ҳолича севади.

Фотосурат турли фикрларни келтириб чиқарди. Баъзилар Алла Борисовна ич-ичидан гўзал аёл эканлигини, у бахтдан порлаётганлигини ёзган бўлса, бошқалар бундай суратни ижтимоий тармоқларга жойлаб бўлмаслигини, уни кўрганидан эса пушаймон эканлигини қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.