Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)

Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)
Бугун Тошкентда бўлаётган мода ҳафталиги доирасида таниқли ҳинд модельери Риту Берининг камалакнинг 7 хил рангларидаги янги либослари намойиши бўлиб ўтди. Кўргазмада дизайнернинг замонавийлик ва классикани уйғунлаштирган қимматбаҳо коллекцияси тақдим этилди.
Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)
Ҳинд дизайнери ижодий ишларида зардўзлик орқали ишлов берилган либосларни ҳарир матолар уйғунлигида намойиш этди. Риту Бери либослари намойишига Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Ҳошимова ҳам ташриф буюрди.
Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)
Риту Бери – “Ritu Beri” дизайнерлик компаниясининг раҳбари ва “Яхши кўринишнинг 101 усули” номли мода китоби муаллифи. Франциянинг “Scherrer” мода брендида энг биринчи осиёлик дизайнер сифатида фаолият юритган Риту Бери коллекциялари Париж, Пекин, Вашингтон, Найроби ва Коҳира шаҳарларида намойиш этилган.
Дизайнер Риту Бери Тошкент мода хафталигида янги либосларини намойиш қилди (фото)
Унинг коллекциялари актриса Николь Кидман, Энди Макдауэлл, модель Летиция Каста каби машҳурлар томонидан халқаро подиумларда тақдим этиб келинади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.