Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида гапирди

Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида гапирди
Она бўлиш арафасида турган актриса Асал Шодиева Instagram’даги Stories орқали мухлисларининг саволларига жавоб берди. Хусусан, у ўзи суратга тушган қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида айтди.

Асалнинг айтишича, ўзи иштирокидаги «Жаноб ҳеч ким», «Ҳай ҳай қизалоқ» ҳамда «Исломхўжа» фильмларини қайта-қайта томоша қилади.
Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида гапирди
«Ҳай ҳай қизалоқ» фильмидан кадр
Фото: YouTubeАктрисанинг мухлисларидан бири «Айтишларича, сиз ЭКО ёрдамида ҳомиладор бўлган экансиз, шу ростми?» — дея савол берди.

«Йўқ, бу нотўғри маълумот, мен ҳомиладорлик пайтида ҳатто витаминлар ҳам ичганим йўқ», — дейди актриса. Шунингдек, у сунъий уруғлантириш орқали ҳомиладор бўлишга қарши эмаслигини ҳам билдирди.
Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида гапирди
«Карантин тамоман тугаганидан кейин нима қиласиз?» деб сўради актрисадан мухлиси.
«Болалар хонасига кўчиб ўтаман ва тагликларда чўмиламан», — деди Асал Шодиева.

Аввалроқ актриса бахти ва орзуси ҳақида айтиб ўтган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.