Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)

Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
«Муҳташам юз йил» телесериали илк бор намойиш этилганидан бери орадан 9 йил ўтди. Бу вақт ичида сериалда иштирок этган актёр ва актрисалар жуда ўзгариб кетганлигининг қуйида гувоҳи бўлиш мумкин. Айримлари ташқи кўриниши устида янги ўзгаришлар олиб борган бўлса, афсуски, баъзилари ортиқча вазнга ҳам эга бўлган.

Бейхон султон – Пинар Чаглар
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Сериал қаҳрамонларининг бири – Бейхон султоннинг чиройи унинг атрофидаги гўзал опа-сингиллари фонида янада кўримсизлашганини пайқаш осон. Аммо 9 йил ичида амалга оширилган гўзаллик муолажаларига кўра, Пинар ҳаттоки пластик жарроҳлар хизматидан фойдаланганлигини тахмин қилиш мумкин.

Эсмахон султон – Эжем Чалик
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Сериалда жуда ёш бўлган Эсмахон орадан йиллар ўтиб, гўзал хонимга айланди. Актрисанинг кўплаб мухлислари унинг янги қиёфасидан мамнун. Шунингдек, қизғиш рангдаги сочлар унга жуда ярашган.

Вазир Иброҳим – Ўкан Ялабик
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
«Муҳташам юз йил» сериалининг энг машҳур ва мунозараларга бой қаҳрамонларидан бирини ижро этган актёр кўплаб мухлисларга эга эканлиги шубҳасиз. Аммо сўнгги вақтларда Ўкан ўзининг ташқи қиёфаси билан уларни хафа қилмоқда.

Нурбаҳор хотун – Ирем Хелважиўғли
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Сериалда соддагина образда намоён бўлган Нурбаҳорни янгича гўзалликда таниб олиш жуда қийин. Иремнинг ҳозирда Анжелина Жолига ўхшашлиги унинг пластик жарроҳлик ёрдамида ташқи кўринишдаги ўзгаришларга эришганидан далолат беради.

Сулаймоннинг ёшлиги – Эрол Айваз
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Картинада ёш шаҳзода Сулаймон ролини ижро этган Эрол Халит Эргенчга ўхшашлиги билан барчанинг ёдида қолган эди. Аммо орадан ўтган йиллардан сўнг бу ўхшашлик деярли сезилмай қолди.

Рассом Лука – Сечкин Ўздемир
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳозирги Сечинга қараб у сериалда камтарин рассом ролини ижро этганига ишониш бироз мушкул.

Ширин хотун – Бушра Пекин
Таниб бўлмас даражада ўзгарган «Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамонлари (фото)
Фото: «Яндекс Дзен»
Гўзал ҳамда қувноқ мато сотувчиси Ширинни сериалда тўлачалигини кўриш мумкин. Аммо унинг аввалги кўринишидан ҳозир асар ҳам қолмаган. Актриса нафақат ортиқча вазндан халос бўлган, балки соч турмагини ҳам ўзгартирган. Ширин ва Бушра орасидаги тафовутга қараб, унинг гўзалликда муваффақиятга эришганини кўриш мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.