Люк Бессон: Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ёш киноижодкорларни қўллаб -қувватлашга қаратилган

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган ижодий учрашувда жаҳонга машҳур режиссёр Люк Бессон Ўзбекистонда ёшларнинг кино истеъдодини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи бўйича фикр билдирди.
«Ўзбекистон ёшлари жуда омадли, чунки улар учун барча имкониятлар яратилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш киноижодкорларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда», — деди Люк Бессон.
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилаётган «Кино 5 кунда» ёшлар дастури иштирокчиларига совға ва дипломлар шахсан афсонавий Люк Бессон томонидан топширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Кино 5 кунда» танлов дастури қисқа метражли форматда суратга олинган миллий фильмларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирдир. Танлов иштирокчиларига қисқа муддат берилган, шу вақт ичида улар Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида ўзбек урф -одатлари, маданияти ва тарихи билан боғлиқ фильмларни суратга олишлари керак.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Ўзбекистон ёшлари жуда омадли, чунки улар учун барча имкониятлар яратилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш киноижодкорларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда», — деди Люк Бессон.
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилаётган «Кино 5 кунда» ёшлар дастури иштирокчиларига совға ва дипломлар шахсан афсонавий Люк Бессон томонидан топширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Кино 5 кунда» танлов дастури қисқа метражли форматда суратга олинган миллий фильмларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирдир. Танлов иштирокчиларига қисқа муддат берилган, шу вақт ичида улар Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида ўзбек урф -одатлари, маданияти ва тарихи билан боғлиқ фильмларни суратга олишлари керак.
Кинематография агентлиги матбуот хизмати
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













