Луисма Эрнандес: "Ўзбек футболига Испания методологиясини олиб кирмоқчимиз"

Луисма Эрнандес: "Ўзбек футболига Испания методологиясини олиб кирмоқчимиз"
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган \"Металлург\" – \"Қизилқум\" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- Эҳтиросларга бой ўйин бўлди. Биринчи таймда вазиятлар ҳосил қилиб, 1 та гол уриб олдик. Иккинчи таймда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таяниб ўйнадик. \"Қизилқум\"да 2 та имконият бўлди, шулардан 1 тасидан фойдаланди ва дарвозамизга тўп киритди.

- \"Металлург\" 2019 йилдан буён \"Қизилқум\"ни мағлуб эта олмайди. Бугун тайёр ғалаба қўлдан чиқарилди...
- Бизга иккинчи гол етишмади.

- \"Металлург\" ҳар доим иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракатланмоқда. Стандартлар устида алоҳида ишланар экан, аммо қарши ҳужумлар мақтанарли эмас. Бу борада иш олиб бориладими ўзи?
- Албатта, машғулотлар жараёнида ҳимоя ва ҳужумда тактик ишланмаларни йўлга қўйиш устида иш олиб борамиз. Қарши ҳужумлар бўйича ҳам ишлаймиз, аммо футболчиларнинг ижодкорлиги ва тўғри қарор қабул қилишида ҳам гап катта.

- \"Металлург\" футболчиларининг жисмоний ҳолатидан қониқяпсизми?
- Ўзбек футболига Испания методологоясини олиб кирмоқчимиз. Ҳозирги кунда машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Юкламалардаги муаммо жисмоний тарафдан эмас, иссиқ об-ҳаво туфайли рўй бермоқда.

- Асосий ҳимоячи Аббос Отахонов нега майдонга туширилмади?
- У машғулотлар давомида кичик жароҳат олган. Шу боис таваккал қилмадик ва уни кейинги баҳсларга сақлаб қўйдик.

- Охирги ўзгаришдан (90+6-дақиқада Фаррух Иброҳимов ўрнига Ҳакимхон Аламхонов туширилди – таҳр.) нима мақсад кўзланганди? Чунки ўйин тугаш арафасида футболчи бурчак зарбасига ёрдамга бориши қийин эди...
- Сабаби Иброҳимов охирги дақиқаларда ўзини ёмон ҳис қилди, уни алмаштирмасак бўлмасди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.