Конференциялар лигаси мусобақасида энг тез югурган ўйинчи Элдор Шомуродов бўлди!

Конференциялар лигаси мусобақасида энг тез югурган ўйинчи Элдор Шомуродов бўлди!
Европа Конференциялар Лигасининг илк мавсуми якунига етди. Унда ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган \"Рома\" жамоаси бош совринни қўлга киритди.

УЕФА мусобақа давомида энг тез югурган футболчилар рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда ўзбекистонлик футболчи биринчи ўринда қайд этилган.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори 33,6 км/с тезликда ҳаракат қилди ва турнирда энг тез югурган ўйинчи бўлди.
Конференциялар лигаси мусобақасида энг тез югурган ўйинчи Элдор Шомуродов бўлди!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.