Фазлиддин Ғоибназаров янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади

Фазлиддин Ғоибназаров янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади
Ўзбекистонда профессионал бокс бўйича янги ташкил этилган Lift Promotions компанияси сўнгги йилларда рингдан бироз узоқлашган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров билан шартома имзолаганини мағлум қилди. Ушбу компания олдинроқ бошқа бир таниқли боксчимиз Миразизбек Мирзаҳалилов билан ҳам ҳамкорликни эълон қилинган эди.

Маълум бўлишича, август ойида Ўзбекистонда ушбу компания томонидан катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилиши режалаштирилган.

Orginfo.uz сайти маълумотларига кўра, компания таъсисчиси Имамов Равшан Зуннунович (Rapid Pro Sports МЧЖ) бўлиб, компания раҳбари сифатида Шодиходжаев Акромходжа Алиходжаевич кўрсатилган. Манбаларга кўра, бу компанияга Ўзбекистон профессионал бокc федерациясия вице президенти Ғофур Раҳимов ҳомийлик қилади.
Фазлиддин Ғоибназаров янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.