Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионига айланди

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади ва Эргашев 3 та олтин медалга сазовор бўлди.
Эркаклар (-67 кг)
1. Адҳамжон Эргашев — 314кг (138+176 Ўзбекистон);
2. Ясин Муҳаммад — 303 (137+166 Индонезия);
3. Ануча Доунгсру — 301 (136+165 Таиланд).
Маълумот учун, Осиё чемпионатида айни вақтда Ўзбекистон ҳисобида 3 та олтин, 3 та бронза медали мавжуд.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади ва Эргашев 3 та олтин медалга сазовор бўлди.
Эркаклар (-67 кг)
1. Адҳамжон Эргашев — 314кг (138+176 Ўзбекистон);
2. Ясин Муҳаммад — 303 (137+166 Индонезия);
3. Ануча Доунгсру — 301 (136+165 Таиланд).
Маълумот учун, Осиё чемпионатида айни вақтда Ўзбекистон ҳисобида 3 та олтин, 3 та бронза медали мавжуд.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













