«Шахтёр»нинг 4 футболчиси Европа Лигаси ҳафта рамзий терма жамоасидан ўрин олди

«Шахтёр»нинг 4 футболчиси Европа Лигаси ҳафта рамзий терма жамоасидан ўрин олди
«Шахтёр»нинг 4 футболчиси Европа Лигаси ҳафта рамзий терма жамоасидан ўрин олди

УЕФА Европа Лигасининг ярим финалидаги биринчи учрашувлар натижаларига кўра тузилган рамзий терма жамоани маълум қилди, дейилади \"Кун\" нашрида. Унда «Шахтёр» жамоасининг 4 нафар футболчиси ўрин олган. Донецкликлар жамоаси «Севилья»га қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ярим финалнинг иккинчи учрашувида «Вильярреал» ўз майдонида «Ливерпуль»ни охирги дақиқада урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Дарвозабон: Серхио Асенхо («Вильярреал»).

Ҳимоячилар: Александр Кучер («Шахтёр»), Коло Туре («Ливерпуль»), Ярослав Ракицкий («Шахтёр»).

Ярим ҳимоячилар: Тарас Степаненко («Шахтёр»), Бруно Сориано («Вильярреал»), Жо Аллен («Ливерпуль»), Витоло («Севилья»), Денис Суарес («Вильярреал»).

Ҳужумчилар: Кевин Гамейро («Севилья»), Марлос («Шахтёр»).
«Шахтёр»нинг 4 футболчиси Европа Лигаси ҳафта рамзий терма жамоасидан ўрин олди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.