«Лестер» футболчилари чемпионликни Жейми Вардининг уйида кутиб олишди


«Лестер» ҳимоячиси Кристиан Фукс твиттердаги саҳифасига ўз жамоадошларининг чемпионликни қандай кутиб олишгани туширилган видеони жойлаштирди, деб ёзмоқда \"Kun.uz\" нашри.
«Тулкилар» жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг уйида «Лестер» - «Тоттенҳэм» учрашувини (2:2) томоша қилганлар.
Ўйиндан олдинроқ, жамоа яримҳимоячиси Марк Олбрайтон «Лестер» футболчилари «Тоттенҳэм»нинг «Челси»га қарши ўйинини бирга кўриш учун йиғилиши ҳақида айтганди.
[media=https://youtu.be/I2_uukLO3JM]
[media=https://youtu.be/Uzx-_o9dW7E]
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













