ЖЧ-2022. Германияни мағлуб этган Япония иккинчи турда Коста-Рикага мағлуб бўлди

ЖЧ-2022. Германияни мағлуб этган Япония иккинчи турда Коста-Рикага мағлуб бўлди
Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Япония - Коста-Рика учрашувида номинал меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашув тақдирини америкаликлар Кейшер Фуллернинг 81-дақиқадаги голи ҳал этиб берди. Бутун ўйин давомида устунлик қайд этган осиёликлар якунда имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Коста-Рика очколари сонини 3 тага етказди ва Япония билан тенглашиб олди.

Япония — Коста-Рика 0:1
Гол
: 0:1 – 81 Фуллер.
Япония: Гонда, Ямане (Митома, 62), Ёшида, Итакура, Нагатомо (Ито, 46), Эндо, Камада, Морита, Доан (Ито, 67), Сома (Минамино, 82), Уэда (Асано, 46).
Коста-Рика: Навас, Фуллер, Дуарте, Уостон, Калво, Оведо, Борхес (Салас, 89), Техеда, Торрес (Агилера, 65), Кемпбелл, Контрерас (Беннетте, 65).
Огоҳлантиришлар: Контрерас (41), Ямане (44), Борхес (61), Калво (70), Итакура (84), Эндо (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.