Месси тақдирлаш маросимида кийган либосга фантастик сумма таклиф қилинди

Месси тақдирлаш маросимида кийган либосга фантастик сумма таклиф қилинди
Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни мағлуб этиб, мундиал бош совринини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

ЖЧ-2022\'даги ғалабадан сўнг Лео эгнида бишт билан совринни боши узра баланд кўтарди. (Бишт араб давлатларининг миллий либоси. Уни кўпроқ йилнинг совуқ фаслида кийишади. Кўп ҳолларда турли хилдаги базм, тўй ва байрамларда ушбу ёпинчиқдан фойдаланилади).
Месси тақдирлаш маросимида кийган либосга фантастик сумма таклиф қилинди
Маълум бўлишича, уммонлик миллиардер Месси тақдирлаш маросимида кийган ушбу либос учун 1 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган.
Месси тақдирлаш маросимида кийган либосга фантастик сумма таклиф қилинди
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган Мундиал энг сермаҳсул чемпионат сифатида тарихга кирди. Унда жами 172 та гол киритилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.