Расмий хабар: Виталий Денисов АГМК футболчисига айланди!

Расмий хабар: Виталий Денисов АГМК футболчисига айланди!
Фаолиятининг кўп йиллик қисмида Украина ва Россиянинг номдор клубларида тўп тепган ва ўтган мавсумнинг ярмидан Жиззахнинг \"Сўғдиёна\" жамоасида ҳаракатланган, 2023 йилдан эътиборан эркин агентга айланган тажрибали чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Расмий хабар: Виталий Денисов АГМК футболчисига айланди!
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов қўл остидаги АГМК Анзур Исмоилов ҳамда Ойбек Рустамов билан шартнома имзолаганди. Шунингдек, АГМК \"Нефтчи\" ва \"Навбаҳор\" жамоаларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаган Стоймировични жамоага жалб қилган эди.

Манба: АГМК матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.