"Ан-Наср" футболчиси: "Роналду келганидан кейин ўйинларда ғалаба қозонишимиз қийин бўляпти"

"Ан-Наср" футболчиси: "Роналду келганидан кейин ўйинларда ғалаба қозонишимиз қийин бўляпти"
Саудия Арабистони чемпионати 16-туридан ўрин олган \"Ал-Фотиҳ\" - \"Ан-Наср\" учрашувида томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Луис Густаво ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди: \"Барчаси кутилганидек, Криштиану келганидан сўнг ҳамма баҳсда ютиш анча қийин бўляпти, чунки рақиблар унга қарши 200 фоиз тайёргарлик кўради.

Афсонавий Роналду гол урганидан кейин босим ўз-ўзидан йўқолади
\", - дейди Густаво.

Маълумот учун, 37 ёшли ҳужумчи Саудия чемпионатидаги дастлабки тўпини пенальтидан киритди. Эътиборлиси, ушбу жарима зарбасини Жалолиддин Машарипов ишлаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.