Отабек Боймуродов: "Баклажка (елим сув идиш) устига ким қаерга тепишини ёзиб олгандим, аммо..."

Отабек Боймуродов: "Баклажка (елим сув идиш) устига ким қаерга тепишини ёзиб олгандим, аммо..."

U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси посбони Отабек Боймуродов ўз фикрларини билдирди.

- Мухлислар бизнинг 12-футболчимиз бўла олишди. Тўлган стадион учун барчага катта раҳмат. Бу биз учун биринчиси эмас. Бугунгиси шунчаки фантастика.

- Пенальтилар сериясига тайёрмидингиз?

- Ҳа. Баклажка (елим сув идиш) устига ким қаерга тепишини ёзиб олгандим. Аммо пенальти тепганларнинг учтаси рўйхатимда йўқ экан.

- Пенальтидан тепилган тўп устунга текканида ичингиздан қандай ҳиссиётлар ўтди?

- Сўзлар билан тасвирлаб бўлмайди. Билмадим. Балки ҳаётимдаги энг зўр ҳиссиётлардир.

- Асосий вазифа бажарилдими?

- Йўқ, кейинги икки ўйинда ҳам ютишни истаймиз. Биз ўз уйимиздамиз. Барчага ғалабаларни тақдим қилмоқчимиз. Бўшашишни истамаймиз.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.