Бокс. ЖЧ—2023. Жасурбек Йўлдошев ироданиялик боксчига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди

Бокс. ЖЧ—2023. Жасурбек Йўлдошев ироданиялик боксчига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди
\"\"
Фото: МОҚ

Бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 5-кунги баҳсларида 5 май, жума куни бўлиб ўтмоқда.

-80 кг вазн тоифасида Жасурбек Йўлдошев Иордания вакили Ҳусейн Иашишга қарши рингга кўтарилди. Уч раунд натижаларига кўра Йўлдошев 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги юришини тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, Жасурбек дастлабки жангини жазоирлик Юнус Немоучига қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

5 май кунги жангларда Лазизбек Муллажонов (-91 кг) ва Абдумалик Ҳалоковлар (-57) иштирок этиб, ўз жангларида зафар қучди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.