Элдор Шомуродов: "Биринчи голимни қизимга, иккинчисини эса Даврон Файзиевга бағишладим"

Элдор Шомуродов: "Биринчи голимни қизимга, иккинчисини эса Даврон Файзиевга бағишладим"

\"CAFA Nation\'s Cup-2023\" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз?

- Икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлим нисбатан қийин бўлди. Тезлик ва озроқ агрессия етишмади. Иккинчи бўлимда хатоларни тўғрилаб, натижага эришдик.

- Сречко Катанецнинг йўқлиги қанчалик билинди?

- Мураббийни ўрни ҳар доим билинади. Ўйиндан олдин унинг йўқлиги бизга айтилганди. Катанецнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилдик.

- Бугунги голларингизни кимга бағишладингиз?

- Биринчи голимни қизимга, иккинчисини эса Даврон (Файзиев) акага бағишладим.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.