Ўзбекистон U-20 терма жамоамизнинг яна бир футболчиси легионерга айланди

Ўзбекистон U-20 терма жамоамизнинг яна бир футболчиси легионерга айланди

\"Бунёдкор\" клуби ва Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов легионерга айланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўрозов Туркия Биринчи лигасининг \"Эюпспор\" жамоаси билан шартнома имзолади. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоага туркиялик машҳур собиқ футболчи Арда Туран мураббийлик қилади.

Айни вақтда клуб Туркиянинг нуфуз жиҳатидан иккинчи поғонада турувчи лигасида илк турни ғалаба билан бошлаган.

Ўзбекистон U-20 терма жамоамизнинг яна бир футболчиси легионерга айланди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.