O'мэлли: "Мераб Янни енгиши учун 5 раунд керак бўлди, менга эса 3"

Энг енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Шон О\'мэлли Мераб Двалишвилини камситишга Пётр Ян билан жангни мисол қилиб келтирди.
\"Мерабга Янни мағлуб этиш учун 5 раунд керак бўлди. Менга эса 3 раунд етарли\", - деди 28 ёшли чемпион.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Ян 2022 йил октябрь ойида Шон О\'мэллига очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. 3 раундга мўлжалланган жанг UFC 280 турнирида бўлиб ўтган.
2023 йил март ойида эса Мераб Двалишвили UFC Fight Night турнирида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Тўқнашув 5 раунд тўлиқ давом этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













