Осиё ўйинлари. Ольга Забелинская - Осиё ўйинлари чемпиони!

Осиё ўйинлари. Ольга Забелинская - Осиё ўйинлари чемпиони!

Осиё ўйинларида 3 октябрь кунги баҳслар Ўзбекистон учун олтин медал билан бошланди.

Ўзбекистонлик Олга Забелинская Осиё ўйинлари чемпионига айланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Велошоссенинг шахсий пойга дастурида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская олтин медални қўлга киритди.

Ольга Забелинская индивидуал велошоссе пойгасида 14 спортчи орасида тенгсиз бўлди. У 18,3 км масофани 24:36,99 дақиқада босиб ўтди.

Осиё ўйинлари. Ольга Забелинская - Осиё ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган ва у 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.