Осиё ўйинлари. Бугун футболчиларимиз бронза медали учун баҳс юритади

Бугун Осиё ўйинларида футбол бўйича баҳслар ўз якунига етади.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бронза медали учун Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу ўйин Ханчжоудаги \"Шангченг\" стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Мусобақа финалида эса Жанубий Корея ва Япония ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













