Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди

Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди
Америкалик фигурали учувчи Иля Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб, жаҳон чемпиони бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди
Geoff Robins/AFP/Getty Images
Канаданинг Монреал шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Малинин тўртта айланали сакрашни олти марта амалга оширди: аввал тўртлик аксел, кейин уч марта якка тўртлик (лутц, риттбергер, салхов) сакрашларини амалга оширди.

Унинг эркин дастурдаги бу ноёб муваффақияти ҳакамлар томонидан 227,79 баллга баҳоланди ва бу янги жаҳон рекорди бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Mert Alper Dervis / Anadolu Agency / Getty Images
Иля Малинин 2004 йилда АҚШнинг Виржиния штатида, ўзбекистонлик фигурали учувчилар – Татяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган. Унинг синглиси Елизавета ҳам фигурали учиш билан шуғулланади.

Татяна Малинина – 1999 йилда ўтказилган илк тўрт қитъа чемпионати ғолиби, ўша йилги Гран-при финали ғолиби, 10 карра Ўзбекистон чемпиони (1993–2002), 2002 йилги Қишки олимпиада иштирокчиси ҳисобланади. Роман Скорняков – икки карра Ўзбекистон чемпиони (1997, 2003), 1998 ва 2002 йилларда Қишки олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.