Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим

Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.

Жанг расман тасдиқланган матбуот анжуманида Мадримов бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:
Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим
Профессионал боксдаги фаолиятимни бошлаган пайтимда Теренс каби боксчиларга қарши жанг ўтказишни орзу қилганман.

Бугун севимли боксчимиз, P4P рейтинги етакчиси бўлган Теренс Кроуфорд билан жанг ўтказиш имкониятини қўлга киритдим. Менга унинг услуби ёқади. Уни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим. 3 август куни камаримни ҳимоя қилишга тайёр бўламан
”.

WBO йўналишининг вақтинчалик камари учун кечадиган жанг 3 август куни Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.