Ролан Гаррос—2024 мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси маълум қилинди

Ролан Гаррос—2024 мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси маълум қилинди
Фото: Getty Images
2024 йилги Франция Очиқ чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 53,5 миллион еврони ташкил этади. Ушбу мукофот жамғармаси 2023 йилга нисбатан 7,8 фоизга ошган.

Ролан Гаррос — 2024 учун мукофот тақсимоти (эркаклар ва аёллар яккалик баҳслари):
Биринчи босқич - 73 минг евро.
Иккинчи босқич - 110 минг евро.
Учинчи босқич - 158 минг евро.
1/8 финал - 250 минг евро.
1/4 финал - 415 минг евро.
1/2 финал - 650 минг евро.
Финалчи – 1,2 миллион евро.
Ғолиб - 2,4 миллион евро.

Ролан Гаррос — 2024 учун мукофот тақсимоти (эркаклар ва аёллар жуфтлик баҳслари):
Биринчи босқич - 17,5 минг евро.
Иккинчи босқич - 27,5 минг евро.
1/8 финал - 43,5 минг евро.
1/4 финал – 80 минг евро.
1/2 финал - 148 минг евро.
Финалчи - 295 минг евро.
Ғолиб - 590 минг евро.

Ролан Гаррос — 2024 совринларини тақсимлаш (аралаш):
Биринчи босқич - 5 минг евро.
1/8 финал - 10 минг евро.
1/4 финал - 17,5 минг евро.
1/2 финал - 31 минг евро.
Финалчи - 61 минг евро.
Ғолиб - 122 минг евро.

Ролан Гаррос — 2024 турнири 26 майдан 9 июнга қадар бўлиб ўтади.

2023 йил бўлиб ўтган мусобақанинг яккалик баҳсларида сербиялик Новак Жокович ғалаба қозонган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.