"БРИКС" ўйинлари: Бокс бўйича аёллар иштирокидаги жанглар якунланди

"БРИКС" ўйинлари: Бокс бўйича аёллар иштирокидаги жанглар якунланди
Россиянинг Қозон шаҳрида халқаро \"БРИКС\" ўйинлари давом этмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг бокс баҳсларига старт берилди.

Вакилларимиз иштирокидаги дастлабки баҳсда -48 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Саидахон Раҳмонова, афсуски, россиялик Лиа Патлайга қарши баҳс олиб борди ва якунда имкониятни бой бериб қўйди.

-50 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда эса Сабина Бобоқулова ҳамҳиндистонлик Анамикага мағлуб бўлди.

-54 кг вазнда ҳиндистонлик Сонияга қарши баҳс олиб борган Нигина Ўктамова, рақибасини қийинчиликсиз таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.

-60 кг вазн тоифасида боксчимиз Рашида Тагирова, белларуслик Алла Ивашкевичга қарши ўтган баҳсда, ҳакамлар қарорига кўра таслим бўлди.

-66 кг вазнда баҳс олиб борган боксчимиз Ҳадичабону Абдуллаева, ўзининг илк баҳсида ҳиндистонлик Манжу Бамборияга имкониятни бой бериб қўйди.

-75 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Азиза Зокирова, ўз жангида белларуслик Алина Веберни мағлубиятга учратди.

Бугунги боксчи қизларимиз ўртасидаги сўнги баҳсда, +81 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Диёрахон Абдумманобова афсуски, ҳиндистонлик Нупурга имкониятни бой берди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.