"Манчестер Сити" биринчи таймда "Ньюкасл"ни тор-мор қилди, Ҳусанов ишончли ўйнади

"Манчестер Сити" биринчи таймда "Ньюкасл"ни тор-мор қилди, Ҳусанов ишончли ўйнади
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида \"Манчестер Сити\" ва \"Ньюкасл Юнайтед\" ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими якунланди. Пеп Гвардиоланинг жамоаси биринчи таймни 3:0 ҳисоби билан якунлаб, тўлиқ устунлик қилди.

Жамоанинг барча голларини Омар Мармуш киритди – у 19, 24 ва 33-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. \"Манчестер Сити\" ҳужумда самарали ўйин намойиш этиб, 6 зарба йўллади ва уларнинг 3 таси голга айланди.

Ҳимояда ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов ишончли ҳаракат қилди. У ҳимоя чизиғида Жон Стоунз билан бирга майдонда мувозанат сақлади ва рақиб ҳужумларига деярли имконият қолдирмади. \"Ньюкасл\" эса бутун тайм давомида фақат 2 зарба йўллади ва уларнинг бири ҳам дарвоза тўрига йўналтирилмади.

Пеп Гвардиола Ҳусановнинг ҳаракатларидан мамнун бўлиб, у майдондаги ҳаракатларини қарсаклар билан қўллаб-қувватлади. Иккинчи бўлимда \"Манчестер Сити\" ўз устунлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.