"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Реал" билан ўйинда жароҳат олди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Реал" билан ўйинда жароҳат олди
\"Манчестер Сити\" ҳимоячиси Жон Стоунз Мадриднинг \"Реал\" жамоасига қарши ўтган Чемпионлар Лигаси 1/16 финал жавоб учрашувида жароҳат олди.

Футболчи ўйиннинг олтинчи дақиқасида жароҳатланиб, унинг ўрнига майдонга Натан Аке туширилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда “шаҳарликлар” сафида Манел Аканжи ва Родри ҳам жароҳати сабаб сафдан чиққан.

Биринчи бўлим ўрталарида мадридликлар 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда “қироллик клуби” 3:2 ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Бундан олдин, Гарри Кейн \"Селтик\"га қарши Чемпионлар Лигаси учрашувида олган жароҳати ҳақида маълумот берилганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.