«Рома» мағлубиятсизлик сериясини 17 ўйинга етказиб, рекордга яқинлашмоқда!

«Рома» мағлубиятсизлик сериясини 17 ўйинга етказиб, рекордга яқинлашмоқда!
Италия чемпионатининг 33-турида ўз майдонида «Верона»ни қабул қилган «Рома» минимал ҳисобда (1:0) муҳим ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалаба орқали пойтахт клуби мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 17 та учрашувга етказди.

Бу серия давомида римликлар 12 та ғалаба қозониб, 5 марта дуранг қайд этди. «Рома»нинг бу мағлубиятсиз йўлида «Милан», «Ювентус», «Лацио», «Болонья», «Наполи» каби кучли жамоалар ҳам бор.

А Серия турнир жадвалида 57 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турган «Рома» сўнгги марта 15 декабрь куни «Комо»га қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундан буён жамоа бирорта баҳсда имкониятни бой бермади.
«Рома» мағлубиятсизлик сериясини 17 ўйинга етказиб, рекордга яқинлашмоқда!
Эслатиб ўтиш жоиз, «Рома»нинг навбатдаги ўйини 26 апрель куни Миланнинг «Интер» клубига қарши бўлиб ўтади. Бу муҳим баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.