Расман: Доннарумма «Манчестер Сити» футболчисига айланди

Расман: Доннарумма «Манчестер Сити» футболчисига айланди

Жанлуижи Доннарумма «Манчестер Сити» билан шартнома имзолади — Италиялик 26 ёшли кипер «шаҳарликлар» билан 2030 йилга қадар мўлжалланган битимга қўл қўйди. «ПСЖ» унинг трансфери учун 35 миллион евро ишлаб олади, шартнома доирасида қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган.

Доннарумма Париж клуби сафида тўрт мавсум тўп тепди ва бу вақт мобайнида жамоа билан 10 та соврин қўлга киритди: ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида зафар, шунингдек, тўрт маротаба Франция чемпиони унвонлари. «Этихад»га кўчиб ўтган посбондан эндиликда АПЛ темпига тез мослашиш, дарвоза остини ишончли қўриқлаш ва элита саҳнасидаги тажрибасини «Сити» мақсадлари йўлида намоён этиши кутилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.