Эмеганинг дублидан сўнг Страсбург Лиллни мағлуб этди


Лиганинг 12-турида Страсбург ўз майдонида Лилл жамоасини қабул қилди. Учрашувда кўп ҳужумлар ёки очиқ ўйин бўлмагани боис, мезбонлар ўз имкониятларидан самарали фойдаланишди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида \"итлар\" ҳимоясидаги хатодан сўнг Эмануэл Эмега тўпни дарвозага аниқ йўналтириб, ҳисобни очди — 1:0. Иккинчи бўлим ўрталарида Эмега яна бир бор ўзини кўрсатди ва дубл қайд этди — 2:0.
Ушбу уч очко Страсбургга тўртинчи ўринга кўтарилиш имкониятини берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













