Реал Мадрид Чемпионлар Лигаси ўйинида Куртуаcиз қолиши мумкин

Реал Мадрид Чемпионлар Лигаси ўйинида Куртуаcиз қолиши мумкин

Реал Мадрид Чемпионлар Лигаси ўйинида Куртуаcиз қолиши мумкин
Мадриднинг \"Реал\" жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Грециянинг \"Олимпиакос\" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Cope нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, бельгиялик посбон \"қироллик клуби\"нинг сўнгги машғулотига қатнашмаган. Машҳур футболчига гастроэнтерит ташхиси қўйилган бўлиб, унинг касаллиги сабаб эртанги учрашувда майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор.

\"Олимпиакос\" ва \"Реал\" учрашуви 26-ноябр куни Грецияда бўлиб ўтади. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи туридан сўнг Хаби Алонсо шогирдлари 9 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида еттинчи поғонада жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.