Диего Марадонасиз 5 йил: Футбол олами буюк афсонани хотирламоқда


Бугун, 25-ноябр куни, афсонавий футболчи Диего Марадонанинг вафот этганига 5 йил тўлди. Марадона 2020-йилда, 60 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.
Диего Марадона футболчи сифатида \"Аргентинос Хуниорс\", \"Бока Хуниорс\", \"Барселона\", \"Наполи\", \"Севилья\" ва \"Ньюэлз Олд Бойз\" жамоаларида тўп сурган. У кўплаб совринлар, жумладан, 1986-йилда Аргентина терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Ўша мундиал финалида Аргентина Германия Федератив Республикасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Марадона ўз ўйинлари билан миллионлаб инсонларга илҳом бағишлаган.
Уни XX асрнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблашади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













