Ниҳоят! Роналду ва Жоржина тўйи санаси ва жойи маълум бўлди


40 ёшли Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг \"Ал-Наср\" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз келини Жоржина Родригес билан никоҳдан ўтишга тайёргарлик кўрмоқда. Jornal da Madeira хабарига кўра, никоҳ тўйи келаси йил ёзида Мадейрада бўлиб ўтади.
Ушбу тантанали маросим 2026-йилда Шимолий Америкада 11-июндан 19-июлгача бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатидан сўнг ташкил этилади. Криштиану Роналду 2023-йил январ ойидан бери \"Ал-Наср\" жамоасида тўп сурмоқда.
Ҳужумчининг мазкур клуб билан шартномаси 2027-йил ёзигача мўлжалланган. Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида футболчи 9 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва бир марта голли узатма берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













