Шанхай Шенхуа Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинида мағлуб бўлди

Шанхай Шенхуа Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинида мағлуб бўлди

Чоршанба куни Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида \"Шанхай Шенхуа\" ва \"Виссел Кобе\" жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Япониянинг \"Виссел Кобе\" жамоаси Хитойда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар иккала голни ҳам биринчи бўлимда киритишга муваффақ бўлишди. Леонид Слутский бошчилигидаги \"Шанхай Шенхуа\" жавоб голларини ура олмади.

\"Виссел Кобе\" ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 5 турда 15 очкодан 12 очко тўплаган.

Слутскийнинг \"Шанхай Шенхуа\" жамоаси эса атиги 4 очко тўплаб, гуруҳ жадвалида охирги ўриндан бир поғона юқорида, 11-ўринда жойлашган. Эслатиб ўтамиз, \"Шанхай Шенхуа\" кетма-кет иккинчи йил Хитой чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.