«Марсел» икки футболчиси четлатилиб, «Нант»га уйда ютқазди

«Марсел» икки футболчиси четлатилиб, «Нант»га уйда ютқазди

Лига 1нинг 17-турида юқори ўринлар учун курашаётган «Марсел» ўз майдонида турнир жадвалининг қуйи қисмидаги «Нант»ни қабул қилди. Учрашув мезбонлар учун оғир кечди: «Олимпик» футболчилари бирин-кетин қизил карточка олиб, натижада рақиб 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин бошида меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг гол уриб қўйгандек бўлди, бироқ VAR текшируви офсайдни кўрсатиб, гол бекор қилинди. Кейинроқ Маттис Аблин жарима зарбасида тўпни устунга тегкизди. 26-дақиқада Артур Вермерен дарвозабон билан эпизодда қўпол ўйнагани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва «Марсел» 10 киши бўлиб қолди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Аблиннинг узоқ масофадан берган зарбасидан кейин дарвозабон қайтарган тўпни Фабиен Сентонз якунлаб, ҳисобни очди — 0:1.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Билал Надир кетма-кет икки сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди ва мезбонлар 9 киши билан қолди. Учрашув якунига яқин «Нант» пеналтига эга бўлди: Реми Кабелла 88-дақиқада аниқ тепиб, фарқни иккитага етказди — 0:2.

Мағлубиятга қарамай, «Марсел» турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб қолди. «Нант» эса охирги поғонадан уч очко узоқликда бўлиб, ҳозирча ўтиш ўйинлари ҳудудида бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.