Кейн ва Карл «Бавария»нинг «Вольфсбург»га қарши асосий таркибида

Кейн ва Карл «Бавария»нинг «Вольфсбург»га қарши асосий таркибида

Якшанба куни «Бавария» 2026 йилдаги илк расмий учрашувини ўтказади. Венсан Компани шогирдлари Бундеслигада «Вольфсбург»ни қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мюнхендаги баҳс учун Компани старт таркибини шакллантирди: Нойер, Станишич, Та, Упамекано, Лаймер, Павлович, Бишоф, Олисе, Карл, Диас, Кейн.

«Бавария» – «Вольфсбург» учрашуви 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйиндаги воқеаларни LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Ҳозирда «Бавария» Бундеслигада пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Боруссия»дан 8 очко олдинда. Дортмунд жамоаси эса бир ўйин кўпроқ ўтказган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.