Трент «Реал»ни тарк этишни хоҳлаяпти ва манзилни танлади

Трент «Реал»ни тарк этишни хоҳлаяпти ва манзилни танлади

Ҳимоячи Трент Александр-Арнолд ўтган ёзда «Ливерпул»дан кетиб, «Реал» сафига қўшилганди. Бироқ Испаниядаги дастлабки давр у кутгандек кечмаяпти — инглиз футболчисини жароҳатлар тинмай безовта қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Defensa Central хабарига кўра, Трент «Реал»даги вазиятидан норози ва ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш учун аллақачон қадамлар ташлашни бошлаган. Манбага ишонилса, Александр-Арнолд янги жамоа сифатида «Бавария» вариантини кўриб чиқмоқда.

Та’кидланишича, эҳтимолий трансфер учун «Реал»нинг розилиги зарур: футболчининг шартномаси 2031 йил ўрталаригача амал қилади, ундаги товон пули эса 1 миллиард еврога тенг. Мадрид клуби эса Трент яна юқори даражасига қайтишига ва жамоа учун муҳим ижрочига айланишига ишонмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.