Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Умумий босқичнинг 6-турида жамоа сафарда «Hiroshima»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани амалга оширди. Шу тариқа Хитой клуби турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилди.

Олти турдан сўнг 4 очко жамғарган Слуцкий жамоаси жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Hiroshima» эса 11 очко билан кучли учликдан жой олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.