Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида сафардa «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу мағлубият Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.

Олти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда кучли учликдан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.